Икки нафар биринчи курс ўқувчиси ва 16 ёшли мактаб ўқувчиси ўртасида жанжал чиққан.
Воқеа кеча, 21 октябр куни содир бўлган. Икки нафар биринчи курс ўқувчиси ва 16 ёшли мактаб ўқувчиси ўртасида жанжал чиққан. Қиз можаро вақтида пичоқ ишлатган.
Жанжал оқибатида икки нафар техникум ўқувчилари пичоқдан олган жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Кейинроқ улар даволанишни давом эттириш шарти билан уйига қўйиб юборилган.
Таъкидланишича, тергов органлари мазкур ҳолат юзасидан текширув бошлаган.