Кўрсатувда оқ халатдаги халоскор шифокорларнинг кўпчилиги ўз виждонига қарши бориб, жони оғриб турган беморга ёрдам бериш ўрнига, унинг дардини оғирлаштираётгани ҳақида сўз боради.
Ҳамма шифокорларни бир ўринда кўриб, уларни виждонсизликда айблаш ноўрин, албатта. Оқ халат кийганлар орасида фаришта мисол жонимизга оро бўлиб, ҳам билими, ҳам ширин сўзи билан дардимизга даво топадиган, элу юрт саломатлиги учун тинмай меҳнат қиладиган, халқ олдидаги масъулиятини нафсидан, мол-давлатдан устун кўрадиган шифокор ва ҳамширалар ҳам йўқ эмас. Дастур сўнгида айнан шу фикрлар илгари сурилди.
Мустақилликдан сўнг Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимига алоҳида эътибор қаратилиб, янги тиббиёт муассасалари фойдаланишга топширилди, улар энг замонавий техникалар билан бойитиляпти. Энг чекка қишлоқлардаги врачлик пунктларининг моддий техник базасини ривожлантириш ҳам устувор йўналишлардан бири этиб белгиланган. Сўнгги йилларда шифокор ва ҳамширалар, тиббиёт муассаларида фаолият юритаётган ходимларнинг ойлик маошларини ошириш масаласига ҳам давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилди. Шифокорлар бу шарт-шароитларга қандай жавоб қайтаряпти? Бу борада сизнинг фикрингиз қандай? “Qalampr.uz” муаммоларингизга қулоқ тутишга ва уларнинг ечимини топишга доим тайёр.