...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди беморни даволашда хатога йўл қўйган врачлар жавобгарликдан қочиб қутулолмайди


15:10, 21.06.2018 Жамият
 3 169

Ўрганиш натижасида врачнинг хатоси аниқланганда, объектив ва субъектив сабаблар таҳлил қилинади.

“Тиббиёт ташкилотлари врачларининг касбий фаолиятини ўрганиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.
 
Қарор билан тасдиқланган низом:
 
  • тиббиёт ташкилотлари врачларининг касбий фаолиятини ўрганиш, таҳлил қилиш;
 
  • даволаш-диагностика стандартларига риоя этилишини назорат қилиш, даволаш жараёнида йўл қўйилган камчиликларни аниқлаш, уларни олдини олиш;
 
  • врачлар томонидан йўл қўйилаётган тизимли камчиликларни олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўриш;
 
  • хатога йўл қўйган врачларга нисбатан интизомий таъсир чораларини қўллаш тартибини белгилайди.
 
Низомга мувофиқ ҳар бир тиббиёт ташкилотида врачларнинг касбий фаолиятини ўрганиш бўйича эксперт гуруҳи ташкил этилади.
 
Қоида тариқасида, эксперт гуруҳи таркибига тиббиёт ташкилотида кўрсатиладиган ихтисослик йўналишларидан биттадан врач киритилади.
 
Нодавлат тиббиёт ташкилотларида Эксперт гуруҳи аъзолигига бошқа тиббиёт муассасаларининг тегишли тиббий ихтисосликлар бўйича малакали мутахассислари жалб этилиши мумкин.
 
Эксперт гуруҳининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
 
  • тиббиёт ташкилоти врачларининг касбий фаолиятини ўрганиш;
 
  • тизимли касбий хатолар сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
 
Эндиликда, врачнинг касбий фаолияти бўйича тушган шикоятлар Эксперт гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилади.
 
Ўрганиш натижасида врачнинг хатоси аниқланганда, қуйидаги объектив ва субъектив сабаблар таҳлил қилинади:
 
  • объектив сабаблар – муассасанинг моддий-техника базаси қувватининг етишмаслиги, дориларнинг йўқлиги, ҳаётга хавф туғдирувчи ҳолатлар пайтида шошилинч операциялар ўтказилиши оқибатида беморнинг аҳволи оғирлашиши ва бошқа ўхшаш ҳолатлар;
 
  • субъектив сабаблар – врач билим савиясининг етишмаслиги оқибатида беморнинг ҳолатини тўғри баҳолай олмаслик, даволаш-диагностика стандартларига риоя қилмаслик, врач томонидан нотўғри тактика қўлланганлик, тажриба етишмаслиги ва бошқа шу каби ҳолатлар.
 
Субъектив сабабларга кўра, беморнинг соғлиғига жиддий зарар етказилган ёки ўлим ҳолати юзага келган бўлса, бунда врачнинг касбий фаолияти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганиб чиқилади.
 
Врач фаолиятини ўрганиш бўйича хулоса шакллантирилади.
 
Тиббиёт ташкилоти раҳбари уч иш кунида Эксперти гуруҳи хулосаси асосида хатога йўл қўйган шифокорга тегишли таъсир чораларини қўллайди.
 
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Назорат инспекцияси Эксперт гуруҳлари хулосаларини тўплаш ва улар юзасидан кўрилган чораларни умумлаштириш, касбий хатога йўл қўйган врачлар ҳақида маълумотларни юритишга масъул ҳисобланади.

Теглар:Шифокорлар Ҳукумат қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар