...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳукумат “Delta city” бўйича янги қарорни имзолади


10:10, 06.12.2018 Жамият
 3 029

Интерсервис” республика хўжалик ҳисобидаги ташқи савдо бирлашмаси давлат корхонаси Дирекцияга қўшилиши белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида “Delta city” халқаро юқори технологияли инновация маркази” лойиҳасини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 4 июлдаги ПҚ–3833-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Қарор билан “Delta city” халқаро юқори технологияли инновацион маркази ҳудудида янги объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси” давлат унитар корхонасига “Халқаро ҳамкорлик маркази” АЖ ва “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазма комплекси АЖ устав капиталидаги акциялар давлат пакети бўйича акциядор ҳуқуқи берилди.
 
Шунингдек, қарор билан “Интерсервис” республика хўжалик ҳисобидаги ташқи савдо бирлашмаси давлат корхонаси Дирекцияга қўшилиши белгиланди.
 
Эслатиб ўтамиз, “Delta city” халқаро юқори технологияли инновацион маркази ҳудудида янги объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси” “Нi-tech city” халқаро юқори технологияли инновацион маркази ҳудудида янги объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси” давлат унитар корхонаси ўрнида ташкил этилган.

Теглар:Delta city Ҳукумат қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар