...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бу йилги мавсум терилган пахта учун қанча тўланади?


10:20, 11.07.2018 Жамият
 6 161

Ҳукуматнинг пахта мавсумига оид қарорида ушбу масалалар кўтарилган.

Ўзбекистонда 2018 йил пахта хомашёсини қўлда териб олишда 1 кг учун 700 сўм миқдорида пул тўланиши мумкин. Бу ҳақда Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси порталига жойлаштирилган Вазирлар Маҳкамасининг “2018 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш босқичларида меҳнатга ҳақ тўлаш тариф ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори лойиҳасида назарда тутилган.
 
Унга кўра, 2018 йил ҳосили учун етиштирилган пахта хом ашёсини териб олишда қўлда терилган 1 килограмм пахта хомашёси учун тўланадиган меҳнат ҳақини биринчи босқичда - 700 сўм, иккинчи босқичда - 800 сўм қилиб белгилаш таклиф қилинган.
 
Шунингдек, қарор лойиҳасида машинада терилган пахта хомашёсининг 1 тоннаси учун 350 000 сўмдан хизмат ҳақи тўлаш тўғрисидаги таклиф киритилган.
 
Мазкур таклифлар Ҳукуматга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, “Ўзпахтасаноат” ва “Ўзагросервис” акциядорлик жамиятлари ҳамда Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан берилган.
 
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил ҳосили учун етиштирилган пахта хом ашёсини териб олишда қўлда терилган 1 килограмм пахта хом ашёси учун тўланадиган меҳнат ҳақи биринчи босқичда - 450 сўмни (кейинчалик 500 ва 700 сўмгача оширилган) ташкил қилган. Шунингдек, машинада терилган пахта хомашёсининг 1 тоннаси учун 260 000 сўмдан хизмат ҳақи тўланганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Пахта терими Ҳукумат қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар