Ўлим сабаби – тиббий ёрдамнинг ўз вақтида кўрсатилмаганлиги
Жорий йил 5 март куни Хоразм вилояти Гурлан туманидаги “Вазир” қишлоғида яшовчи, уй бекаси, 1986 йилда туғилган А.Машарипова вилоят перинатал марказининг жонлантириш бўлимида икки томонлама полисегментар бронхопневманиядан кейинги ўпка ва юрак етишмовчилигидан вафот қилган. Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу иш юзасидан текширув ўтказилганида Гурлан тумани Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари ўз вазифасига бепарволик билан муносабатда бўлганликлари оқибати фуқаро А.Машарапова бевақт вафот этгани аниқланди.
Маълум бўлишича, бемор 2018 йил 10 февраль куни шамоллаш асорати билан туман касалхонасига мурожаат қилади.
Бироқ, шифокорлар уни ўз вақтида жиддий текширувдан ўтказиб, ташхис қўйишни пайсалга солишади. Натижада асосий касаллик асорати ўта шиддат билан ривожланиб бемор оғир аҳволда вилоят касалхонасига ётқизилган.
Вақт ўтган эди. Малакали шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажага қарамасдан ўттиз бир ёшли аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Гурлан тумани прокуратураси томонидан туман Тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 116-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Темур Назаров