...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиялик йигит кредитни деб оила аъзоларини ўлдирди


19:45, 24.01.2016 Олам
 3 493

Кредит қарзини тўлай олмаган Россиялик тадбиркор оила аъзоларини ўлдиргач ўз жонига қасд қилганликда гумон қилиняпти.

Россиянинг Красноярск шаҳрида истиқомат қилувчи тадбиркор Артем ҳомиладор рафиқаси, ўғли ва қизини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилган. Маълумотларга кўра, у банкка қайтариши лозим бўлган 1,5 миллионлик кредит пулини тўлай олмагани ҳамда айни масалада жуда катта руҳий тушкунликка тушиб қолгани сабабли шу ишга қўл урган.

“Vesti.ru” нашри берган хабарга кўра, уларнинг уйига меҳмонга келган Артемнинг онаси ўғли, келини ва набиралари жонсиз ҳолатда урчатади. Артемнинг турмуш ўртоғи, фарзандлари ва ўзини ўлдиргани ҳақидаги фикр ҳозирча таҳминий. Уйдаги жасадлар жойлашуви, қурол ва бошқа далиллар полиция ходимларини ана шу фикрни илгари суришга мажбур қиляпти. Бундан ташқари у қариндошларига бир неча бор ўз жонига қасд қилиши ҳақида гапирган экан. Ушбу иш юзасидан тергов ишлари бошланган.
Умида Якубова

Теглар:Россия Красноярск 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!