...
МЕНЮ
ONLINE TV

Turkish Airlines самолёти мажбуран Ирландияга қўндирилди


19:14, 24.01.2016 Олам
 2 941

Туркиянинг Boeing 777-300 самолёти бортидан парвоз вақтида номаълум, портлаш моддасига ўхшаш жисм топилди.

Туркиянинг Turkish Airlines авиакомпаниясига тегишли Boeing 777-300 самолёти Ирландиянинг Шаннон аэропортига шошилинч қўнишга мажбур бўлди, бу ҳақда “News.rambler.ru” нашри маълумот бермоқда. Хабарларга қараганда, самолёт бортида портловчи моддага ўхшайдиган номаълум жисм топилган.

Boeing 777-300 самолёти Американинг Хьюстон шаҳридан Истанбулга парвозини амалга ошириши лозим эди. Самолёт бортидаги 227 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари саломат, ҳеч кимга зарар етмаган. Айни дамла парвозга хавф туғдирган номаълум жисмни ўрганиш учун экспертлар чақирилган.
Умида Якубова

Теглар:Туркия Хьюстон Истанбул Boeing 777-300 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!