...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тожикистонлик Фарғонада ЙТҲ сабабчиси бўлди


10:02, 03.04.2018 Жамият
 5 332

47 ёшли фуқаро Нyundai Sonata автомашинаси бошқарувини Сурпа маҳалласида йўқотган.

31 март куни Фарғона вилоятининг Фурқат туманида Тожикистон Республикаси фуқароси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.
 
Шу куни соат 13.00 ларда Сурпа маҳалласида Нyundai Sonata машинасини бошқариб келаётган тожикистонлик 47 ёшли Б.Болтаев бошқарувни йўқотиб қўйган.
 
Натижада йўл четида тўхтаб турган Б.Абдулазизовнинг Spark ва Н.Сирожиддиновнинг Matiz автомашиналарига бориб урилган.
 
ЙТҲ оқибатида Нyundai Sonata автомашинаси йўловчиси Т.Отабоева, Spark ҳамда Matiz автомашиналари орасида турган пиёда А.Рўзиевлар жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.
 
Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Фарғона Тожикистон ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар