...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чироқ ўчиши камаяди! Ўзбекистонга яна бир давлат электр энергияси етказиб беришни бошлади


09:53, 03.04.2018 Жамият
 7 501

Келишувга кўра, ёз мавсумида Ўзбекистон ҳар бир киловатт электр энергиясига 80 сўмдан, қишда эса 200 сўмдан тўлайди.

9 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон ва Тожикистон энергетика тизими қайта тикланди.
 
2 апрель куни Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни бошлади. Кеча кечқурун Тожикистоннинг Регар подстанциясидан Ўзбекистоннинг Гулча подстанциясига электр узатиш тармоғи ишга туширилди.
 
ASIA Plus нашрининг Тожикистон ҳукумати масъулига таяниб тарқатган хабарига кўра, Тожикистондан Ўзбекистонга етказиб бериладиган электр энергиясининг ҳажми йилига 1,5 миллиард киловатт/соатни ташкил этади.
 
Аввалроқ, Тошкент ва Душанбе мазкур электр энергиясининг нархи бўйича келишувга эришгани ҳақида маълум қилинганди.
 
Унга кўра, ёз мавсумида Ўзбекистон Тожикистон электр энергиясининг ҳар бир киловаттига 1 центдан (80 сўм), қишда эса 2,5 центдан (200 сўм) тўлайди.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги электр станциялари томонидан ўтган йилда 60,7 млрд. киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Шунингдек, Қирғизистондан 1,2 млрд. киловатт/соат электр энергияси импорт қилинган.
Фирдавс БЕК

Теглар:Тожикистон электр энергияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар