...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тожикистон элчиси билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди


12:53, 06.02.2017 Жамият
 2 061

Учрашувда турли даражаларда бўлажак учрашувларга тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди.

3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Тожикистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Содиқ Имоми билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 

Суҳбат давомида икки томон кун тартибининг жорий масалалари,  2016 йилнинг 27-28 декабрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Тожикистон Ҳукуматлараро комиссиясининг 4-мажлиси доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.
 
Учрашувда турли даражаларда бўлажак учрашувларга тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди.
 

Теглар:Ўзбекистон-Тожикистон Содиқ Имоми 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар



Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар