...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурия аҳолиси Россиядан миннатдор


12:43, 06.02.2017 Олам
 4 367

Бугунги кунгача БМТ ҳам, бошқа давлатлар ҳам Сурияга гуманитар ёрдам киритмаган.

Хабарингиз бор, бир неча ойлардан бери Сурияни ИШИД жангариларидан тозалаш бўйича бир неча давлатлар иштирокида ҳарбий операциялар амалга оширилмоқда.
 
ИШИДдан озод этилган ҳудудлардаги аҳолининг яшаш шароитини ҳам ҳавас қилгудек, деб бўлмайди. Аҳолининг уйлари вайронага айланган, ичимлик суви танқис, озиқ-овқат махсулотларининг нархи қиммат, сотиб олишга эса ишсизлик сабаб маблағ етишмайди.
 
Шундай бўлса-да, Сурияга гуманитар ёрдам келиб турибди. Бугун, 6 февраль куни Сурия аҳолиси Россияга 12 тонналик гуманитар ёрдам учун ўз миннатдорчилигини изҳор қилди. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар қилди.
 
Россиялик ҳарбийлар умумий ҳисобда Алеппода 7 та акция ўтказишди. ИШИД жангариларининг зулмидан чарчаган аҳолига иссиқ овқат, ошхона анжомлари, нон етказиб берилди.
 
Хомс провинциясидаги Шиншар қишлоғи аҳолисига ҳам 1,5 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди ва тиббий пункт барпо этишда ёрдам берилди.
 
“Биз Россиядан 12 тонналик ёрдам учун миннатдормиз”, дейди Шиншар қишлоғи маъмурияти вакили Муҳаммад Абдураҳмон.
 
Бугунги кунгача БМТ ҳам, бошқа давлатлар ҳам Сурияга гуманитар ёрдам киритмаган.
Умида Якубова

Теглар:Сурия ИШИД Россия Гумантар ёрдам 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!