
Делегацияга Тожикистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Иброҳим раҳбарлик қилиши кўзда тутилган.
Делегацияга Тожикистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Иброҳим раҳбарлик қилиши кўзда тутилган.
Ташриф доирасида Тожикистон делегацияси вакиллари Ўзбекистон ҳукумати, қатор вазирлик ва идораларда учрашув ва музокаралар ўтказиши белгиланган.
Мазкур тадбирлар чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари ҳамда бўлажак Ўзбекистон-Тожикистон учрашувларига тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилиниши режалаштирилган.