Марокаш қутқарув хизмати 20 нафар жасаднинг барчасини қирғоққа олиб чиқди ва текширувлар ўтказди.
3 февраль куни Испаниянинг Мелило аклав шаҳри расмийлари Марокаш қутқарув хизматига бу ҳақда маълум қилган.
Марокаш қутқарув хизмати 20 нафар жасаднинг барчасини қирғоққа олиб чиқди ва текширувлар ўтказди. Ўрганишлар натижасида Африкадан Испанияга сузиб ўтмоқчи бўлган мигрантлар денгизда чўкиб кетгани аниқланди.
Халқаро Миграция Ташкилоти маълумотларига кўра, Испания Европада африкалик мигрантлар қочиб ўтган иккинчи энг йирик макондир. Бу кунгача бу ерга 1279 киши келган. Италияда эса бундан ҳам кўпроқ – 4256 киши.
Халқаро Миграция Ташкилотининг расмий баёнотида бугунга қадар Ўрта Ер денгизида 243 нафар мигрант ҳалок бўлгани маълум қилинган.