Жаҳон чемпионатининг 12-куни ҳам ортда қолди.
Марокаш терма жамоаси футболчиси Бутаиб 14-дақиқада ҳисобни очди. Бутун ўйин давомида жамоалар жуда ҳам қўпол ўйин намойиш қилдилар. Орадан 5 дақиқа ўтиб, Иско мувозанатни тенглаштириб, фарқни йўққа чиқарди.
81-дақиқада Эн-Несири Марокашни яна олдинга олиб чиқди. Аспаснинг 90-дақиқада киритилган голи оффсайддан киритилган дейилган эди, бироқ Равшан Эрматовнинг VAR тизимига мурожаатидан сўнг гол инобатга олиниб ҳисоб 2:2 кўринишига келди. Шу ҳисоб ўзгармасдан қолди ва Испания 5 очко жамғарган ҳолда Россия билан нимчорак финалда тўқнаш келадиган бўлди. Марокаш эса уйига йўл олади.
ЖЧ-2018. “В” гуруҳи.
Испания – Марокаш 2:2.
Голлар: Иско (19), Аспас (90) – Бутаиб (14), Эн-Несири (81)
Испания – Де Хеа, Пике, Альба, Карвахаль, Рамос, Бускетс, Алькантара (Асенсио, 74), Иньеста, Сильва (Родриго, 84), Иско, Диего Коста (Аспас, 74).
Марокко – Моҳамеди, Дирар, да Кошта, Ҳакими, Буссуфа, Бельҳанда (Фажр, 63), Саисс, Зиеш (Буҳаддуз, 85), Ал Аҳмади, Амрабат, Бутаиб (Эн-Несири, 71).
Огоҳлантиришлар: Ал Аҳмади (21), Амрабат (29), Буссуфа (31), да Кошта (31), Моҳамеди (89), Ҳакими (90).