Испания терма жамоаси “В” гуруҳида Марокаш билан майдонга тушди.
Кеча Испания терма жамоаси “В” гуруҳида Марокаш билан майдонга тушди. Ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошқарган ўйинда 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.
Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида киритилган голнинг ҳисобланиши катта можарога айланди. Аниқроғи, Аспаснинг голини аввал ён чизиқдаги ҳакам офсайддан урилганини кўрсатади. Равшан Эрматов эса эркин зарба амалга ошириш кераклигини белгилайди.
Аммо видеоассистентлар ҳолатни такроран кўриб, Равшан Эрматовга гол қоидага зид урилмаганлигини етказади. Натижада ҳисоб 2:2 билан якунлаб, Испания терма жамоаси “В” гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, “А” гуруҳида иккинчи ўринни олган Россия терма жамоаси билан баҳс олиб боради.
ЖЧ-2018. “В” гуруҳи.
Испания – Марокаш 2:2.
Голлар: Иско (19), Аспас (90) – Бутаиб (14), Эн-Несири (81)