...
МЕНЮ
ONLINE TV

Юнонлар яна Македония номини ўзгартиришни сўраб намойишга чиқди


10:35, 05.02.2018 Олам
 2 042

Афина кўчалари бу сафар миллион нафар норозилик билдираётган юнонлар билан тўлиб тошди.

Аввалроқ, Грециянинг Солоники шаҳрида юнонлар Македония давлатининг номи ўзгаришини талаб қилиб чиқаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Кеча, 4 февраль куни Греция пойтахти Афина шаҳрида миллион нафар юнонлар яна шу талаб билан кўчаларга чиқишди. Бу ҳақда “Euronews” хабар бермоқда.
 
Намойишчилар Македониянинг номини ўзгартиришни талаб қилмоқда.
 
Масаланинг моҳияти шуки, ҳозирги Македония собиқ Югославия Македонияси номи билан юритилади. Расмий Македония ўтган йил бу номни Македонияга қисқартириш бўйича таклиф киритди.
 
Бу эса юнонларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда. Юнонлар бу номга Грециянинг шимолий қисми топономиясини асос қилиб кўрсатишади.
 
Унга кўра, ҳозирги Македония ҳудуди қадимги Македония билан мос келмайди. Қадимги Македония ҳудуди эса ҳозирги Грециянинг шимолий қисмига тўғри келади.
 
Намойишчилар айнан Буюк Александр ҳукмронлик қилган Македония ҳудуди ҳозир Грециянинг шимолида эканлигини айтишмоқда.
 
Номойишларда Грециянинг таниқли санъаткорлари ҳам иштирок этиб нутқ сўзлаган.
 
Македония ва Греция расмийлари бу масалада БМТнинг назоратини сўрашмоқда ва бу борада референдум ўтказишни таклиф қилмоқда.
 
Ижтимоий тармоқларда намойишчилар сони 1,5 млн нафар экани айтилмоқда. Полиция эса 150 минг нафар намойишчини ҳисобга олган.  
Икром Раҳмон

Теглар:Македония Греция намойиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!