...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сардор Рашидов расман Ўзбекистонга қайтди


09:50, 05.02.2018 Спорт
 3 444

Тажрибали футболчи “Локомотив” билан бир йиллик шартнома имзолади.

Янги мавсум олдидан ўз таркибини кучайтираётган Тошкентнинг “Локомотив” клуби бугун яна бир маҳоратли футболчи билан шартнома тузди.
 
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов эндиликда мамлакат чемпиони шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда “Локомотив” клуби Матбуот хизмати хабар берди.
 
Бугун томонлар ўзаро келишув асосида бир йилга мўлжалланган шартномага имзо чекишди.
 
Шу тариқа, Сардор Рашидов “Локомотив” янги мавсум олдидан ўз сафига қўшиб олган олтинчи футболчига айланди.
 
Эслатиб ўтамиз, Сардор Рашидов илгари “Сўғдиёна”, “Бунёдкор”, “Ал Жаиш” ва “Ал Жазира” каби жамоалар сафида фаолият олиб борган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Сардор Рашидов Локомотив 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!