“Эзгулик патрули”нинг фаолияти ва вазифалари хусусида тўлиқ тўхталиб ўтамиз.
Ушбу “эзгулик патрул”ининг иш бошлаши кўпчиликда турли хил хулосаларга сабаб бўлмоқда. Шу боис “эзгулик патрули”нинг фаолияти ва вазифалари хусусида тўлиқ тўхталиб ўтамиз.
“Эзгулик патрули” Самарқанд вилоятининг маданий мерос объектлари, муқаддас қадамжолари, шунингдек, фуқаролар гавжум бўладиган жойларида хизмат олиб бориши белгиланган.
Ушбу патруль гуруҳи таркибини эркак ходим билан аёл ходима ташкил этиб, бунда, аёлларда юзага келиши мумкин бўлган зиддиятли вазиятларни бартараф этиш ва ўзаро муносабатларни тартибга солиш сифатлари ҳам эътиборга олинди.
“Эзгулик патрули”нинг асосий вазифалари:
- Хизмат олиб бориши белгиланган объектларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш;
- жабрланган, ноқулай аҳволда тушиб қолган ва ёрдамга муҳтож фуқароларга биринчи тиббий ёки бошқа зарурий ёрдам кўрсатиш;
- белгиланган йўналишда ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш пиёда патруллик қилиш йўли билан амалга оширилади.
- белгиланган йўналишда хизмат олиб бораётган ходимларнинг ёнида ўзларига бириктирилган зарурий экипировка билан бир қаторда биринчи тиббий ёрдам учун зарур бўлган, дори воситалари билан таъминланган дори қутичаси (аптечка) мавжуд бўлади.
Шунингдек, “Эзгулик патрули”да хизмат олиб бораётган ходимлар инглиз ва рус тилларида эркин сўзлаша оладиган, ташқи кўриниши кўркам ва истарали, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмаларига эга, жисмоний ва рухий тайёргарлиги юқори хамда муомала маданияти шаклланганлиги билан фарқланади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида шаҳар фуқаролари ва меҳмонларига хизмат кўрсатувчи “махсус патруль” ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.