...
МЕНЮ
ONLINE TV

Грецияда маҳаллий аҳоли ажойиб табиат ҳодисаси гувоҳи бўлди


18:07, 19.09.2018 Бу қизиқ
 4 131

Улкан ўргимчак тўри соҳилбўйи ҳудудини бутунлай қоплаб олган.

Ғарбий Грецияда илиқ об-ҳаво Аитолико қирғоқлари бўйлаб 300 метрлик ўргимчак тўрини вужудга келтирди.
 
Экспертларнинг фикрича, бу мавсумий феноменон бўлиб, Тетрагната ўргимчаклари кўпайишдан олдин улкан ўргимчак тўрларини тўқийди.
 
Бу ҳодисага, шунингдек, чивинлар сонинг ошиши таьсир кўрсатган бўлиши мумкин.
 
Грециялик молекуляр биология ва генетика фанлари профессори Мария Чатзаки айтиб ўтишича, юқори ҳарорат, етарли миқдордаги намлик ҳамда озиқ-овқат ўргимчакларнинг кўпайиши учун идеал муҳит яратиб берган.
 
“Бу ўргимчак турлари инсон учун хавфли эмас, шунингдек, атроф флорасига ҳеч қандай зарар етказмайди”, деб айтиб ўтди Мария Чатзаки.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Греция табиат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!