Ёнғин 23 июль куни ярим кечаси Мати шаҳрида чиққан ва бугун ҳам баъзи ҳудудларда давом этган.
Амалдорнинг маълум қилишича, ёнғиндан қочмоқчи бўлган оилалар бир-бирларини сўнгги бор қучоқлаб, ҳалок бўлган.
Ёнғин Мати шаҳрида чиққан ва бугун ҳам баъзи ҳудудларда давом этган. Фавқулодда гуруҳ вакиллари соҳилга яқин тепаликда 26 қурбонни аниқлаган, уларнинг орасида ўсмирлар ҳам бўлган.
“Улар чиқиш учун йўл қидирганлар, бироқ ёнғиндан қочиб, қутула олмаганлар. Ўлим яқинлашаётганини билгач, улар бир-бирларини қучоқлашган”, дейди Греция Қизил Хоч жамияти раҳбари Никос Экономпоулос.
Соҳил қутқарувчилари ва бошқа қайиқлар соҳилга етиб олган 700 га яқин одамни қутқарган.