...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда 128 та коррупцион жиноят фош этилган


18:10, 24.07.2018 Жамият
 4 942

Коррупция шу қадар илдиз отиб кетганки, ҳали-бери бу дарддан фориғ бўлмайдиганга ўхшаймиз.

Жорий йилнинг ўтган даврида турли ташкилот ва идораларга ишга қабул қилиш жараёнларидаги коррупция ҳолатлари юзасидан 128 та жиноят фош этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази хабар бермоқда.
 
Фош этилган жиноятлардан 47 таси тиббиёт соҳасида, 27 таси ҳуқуқ-тартибот идораларига ишга олиб кириш ҳолатлари бўйича, 24 таси ишлаб чиқариш тармоқларида, 17 таси таълим соҳасида ва 5 таси бошқа соҳаларда содир этилган бўлса, 8 тасини фуқароларни ноқонуний чет элга ишга жўнатиш ва жойлаштириш билан боғлиқ жиноятлар ташкил этган.
 
Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Андижон, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида 17 тадан, Бухоро вилоятида 14 та, Навоий вилоятида 13 та, Тошкент шаҳрида 12 та, Тошкент вилоятида 8 та, Наманган вилоятида 7 та, Қорақалпоғистон Республикаси ва Самарқанд вилоятида 5 тадан, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида 4 тадан, Сурхондарё вилоятида 3 та ҳамда Жиззах вилоятида 2 та ҳолат қайд этилган.
Санжар Жўра

Теглар:Коррупция жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар