Маълумот учун, ўйин 25 июнь куни Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади.
Ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов ҳамда унинг ёрдамчилари Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар Россияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатидан ўрин олган Аргентина – Хорватия учрашуви (0:3) ни бошқарган эдилар.
Эндиликда ФИФА Равшан Эрматов жамоасини “F” гуруҳи 3-туридан ўрин олган Испания – Марокаш учрашувида ишлашга тайинлади. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумот учун, учрашув 25 июнь куни Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади.