11 октябрь куни Москвада “ШҲТ–Афғонистон” мулоқот гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтади.
11 октябрь куни Россия Федерациясининг Москва шаҳрида “ШҲТ–Афғонистон” мулоқот гуруҳининг мажлиси ташкил этилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегациясининг ҳам иштирок этиши айтилган.
Мулоқотда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатларнинг ташқи ишлар идоралари вакилларидан иборат бўлган делегациялар иштирок этиб, унда Афғонистонда барқарорлик ўрнатиш борасидаги қўшма чоралар ишлаб чиқилиши режалаштирилган.