...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тиббиёт бирлашмаларига берилган реанимобиллар фойда келтирсин


19:42, 20.12.2016 Жамият
 2 125

Хоразмдаги тиббиёт бирлашмаларига реанимобиллар топширилди.

Хоразм вилоятида даволаш-профилактика муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида “Саломатлик-3” лойиҳаси доирасида Ҳазорасп, Хонқа, Хива, Гурлан ва Қўшкўпир туманлари тиббиёт муассасаларига замонавий Nissan реанимобиль-автомобиллари топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.  

“Саломатлик-3” лойиҳасига кўра, 2017 йилда Боғот, Янгиариқ, Урганч, Шовот, Янгибозор туманлари, Урганч ва Питнак шаҳарлари тиббиёт бирлашмаларига ҳам замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган Nissan реанимобиллари келтирилиши режалаштирилган.
 
Аввалроқ, лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё, Тўрткўл, Қанликўл, Чимбой ва Тахтакўпир туманлари тиббиёт бирлашмаларига ҳам Nissan реанимобиллар топширилгани хабар қилинган эди.
 
Давр ўзгаргани сари технология ривожланиши ҳам жадаллик билан ўсиб бормоқда. Бугунги давр шифокори ҳам янги аср технологиясига, яратиб берилган шарт-шароитга мос бўлиши, эгнидаги оқ либосига доғ туширмаслиги керак. Тиббиёт бирлашмаларига берилган реанимобиллар аҳолининг саломатлиги сақлаш, уларга тез тиббий ёрдам кўрсатишга, чақирилган жойга зудлик билан етиб боришга хизмат қилсин.
 

Теглар:Реанимобиль Тез тиббий ёрдам 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар