2019 йили яна 200 га яқин махсус транспортлар харид қилиш кўзда тутилган.
2017 йил давомида саккиз ярим миллиондан кўпроқ фуқарога тез тиббий ёрдам тизими орқали хизмат кўрсатилди. Уч миллионга яқин бемор стационар ва амбулатор шароитда даволанди. Шу даврда шошилинч тиббий ёрдам тизимида 50 мингдан зиёд беморга юқори технологияли операциялар муваффақиятли ўтказилди.
Ушбу кўрсаткич пойтахтимизда бўлиб ўтаётган “Ўзбекистонда шошилинч тиббий ёрдам тизими: муаммолар, ютуқлар ва истиқболлар” мавзуида шошилинч тиббий ёрдам тизими шифокорларининг IV съездида айтилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам тизими шифокорлари ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ўзбекистонлик олим ва шифокорлар қатори Россия, АҚШ, Туркия, Жанубий Корея, Германия, Исроил каби дунёнинг 15 давлатидан қарийб етмиш нафар малакали мутахассислар иштирок этмоқда.
Рақамларга қаралса, ўтган йилда тез тиббий ёрдам хизмати учун 1269 та ихтисослаштирилган автотранспорт харид қилинди ва ҳудудларнинг ушбу техникага бўлган эҳтиёжи тўлиқ қопланди, дори-дармон ва тиббий буюмлар билан таъминлаш 3 баробарга кўпайди. Яъни, бугунги кунда ҳар бир чақириқ учун минимал харажатлар 5000 сўм миқдорида белгиланди.
Жойлардаги тез тиббий ёрдам бригадалари ва шошилинч тиббий ёрдам муассасаларининг автопаркини такомиллаштириш мақсадида 2019 йили яна 200 га яқин махсус транспортлар харид қилиш кўзда тутилган.