Қатор вазирлик ва ташкилотларга авиация техникасини сотиб олиш масаласини ҳал қилиш юклатилди.
Қарорда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК билан биргаликда тез тиббий ёрдам хизматини 2020 йилдан бошлаб авиация техникаси билан жиҳозлаш ва (ёки) авиация хизматларини харид қилиш, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида харид қилиш бўйича таклифларни 2019 йил 1 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қиритиши белгиланди.
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигига:
чақирувлар тузилмасидан, тез тиббий ёрдам бригадалари томонидан кўрсатиладиган ёрдам ҳажми ва хусусиятидан келиб чиқиб, фельдшерлик бригадалари улушини оширган ҳолда тез тиббий ёрдам хизматини 2019 йил якунига қадар қайта тузиб чиқиш;
икки ой муддатда республиканинг айрим ҳудудлардаги тез тиббий ёрдам хизматини бошқариш ҳуқуқини давлат-хусусий шериклиги асосида инвесторларга ўтказиш бўйича аниқ таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси топширилди.