...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рио Олимпиадаси иштирокчиси Доҳада ўтказилган мусобақада икки олтин медални қўлга киритди


19:33, 20.12.2016 Жамият
 2 411

Рио Олимпиадаси иштирокчиси Рустам Жангабаев ўз вазн тоифасида тенгсиз эканини исботлаб, ғолибликни қўлга киритди.

Қатарнинг Доҳа шаҳрида Оғир атлетика бўйича катталар ўртасида ўтказилган Осиё кубоги ва Гран-при турнирида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Рио Олимпиадаси иштирокчиси Рустам Жангабаев ўз вазн тоифасида тенгсиз эканини исботлаб, ғолибликни қўлга киритди.
 
Нуфузли мусобақа иштирокчиларини Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси вакиллари, спортчиларнинг яқинлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олди.
  
Маълумотларга қараганда, Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоасининг олти спортчиси иштирок этган. Мусобақанинг вазни 105 килограммдан оғир бўлган атлетлар ўртасидаги баҳсида қатнашган Рустам Жангабаев штангани даст кўтаришда 190 килограмм натижа билан кумуш, силтаб кўтаришда 240 килограмм ва иккикураш якунига кўра, 430 килограмм натижа билан иккита олтин медалга сазовор бўлди. Айни пайтда мусобақа доирасида ташкил этилган Гран-при турнирида ҳам ўз маҳоратини намойиш этган спортчи шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
 

Теглар:Рустам Жангабаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар