...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ангела Меркель Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади


19:25, 20.12.2016 Жамият
 5 217

Меркель ўз мактубида Ўзбекистонни доим қўллаб-қуватталашга тайёр эканини билдирган.

Жорий йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида 88.61 фоиз овоз тўплаб, ғолиб бўлган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси номзоди Шавкат Миромонович Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукумат раҳбарлари, халқаро ташкилотлар вакилларидан табрик мактублари келишда давом этмоқда.
 
Германия Федератив Республикаси канцлери Ангела Меркель ҳам Шавкат Мирзиёевга табрикномасини йўллади. Унда шундай дейилади:
 
“Муҳтарам Президент жаноблари! Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришганингиз билан самимий табриклашга ижозат бергайсиз. Ғоят масъулиятли фаолиятингизда Сизга омад ва улкан муваффақиятлар тилайман. 

Мамлакатларимиз ўртасидаги мавжуд дўстлик муносабатларини янада кенгайтиришимиз ва ривожлантиришимиз зарур”.
 
Ангела Меркель табрикномасида Германия Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирган.
 
“Ўзбекистонда демократик, ҳуқуқий ва фуқаролик жамиятини мустаҳкамлашда Сизга куч-ғайрат тилайман. Сиз бу борада бундан буён ҳам Германиянинг ҳамкорлиги ва қўллаб-қувватлашига ишонишингиз мумкин”, деб ёзади канцлер.
 
Бироз аввал, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 декабрь куни Германия пойтахти Берлин шаҳрида рўй берган фожиа муносабати билан Германия канцлерига таъзия мактубини йўллаган эди.
 

Теглар:Ўзбекистон-Германия Шавкат Мирзиёев Ангеле Меркель Табрик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар