...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сирдарёда чорва моллари учун 794 минг 700 тонна ем ғамланди


19:14, 20.12.2016 Жамият
 3 968

2016 йилнинг тўққиз ойида вилоятда 48 минг 237 тонна гўшт ва 360 минг тонна сут истеъмолчиларга етказиб берилди.

Сирдарё вилоятида чорва қишловини беталафот ўтказиш мақсадида хўжаликларда 794 минг 700 тонна дағал хашак, 6 минг 300 тоннадан ортиқ кунжара, шелуха ва омихта ем ғамланди. 

“Мавсумдан тўқ ҳолатда чиққан қорамол тетик ва бақувват бўлади, соғлом насл беради. Хўжалигимизда хориждан келтирилган 212 бош зотли қорамол белгиланган ўлчов асосида озиқлантирилмоқда. Бундай қорамол ёзда жазирамага, қишда қаҳратон совуққа чидамлилиги билан бошқа зотли қорамоллардан фарқ қилади. Ҳар бир сигирдан кунига 15 литрдан сут соғиб олинмоқда. Қишловни беталафот ўтказиш мақсадида 1 минг 500 тонна дағал хашак, 32 тонна шрот, кунжара ва омихта ем жамғариб қўйилган”,  дейди Боёвут туманидаги фермер Ш.Раҳмонбердиев ЎзА мухбири билан суҳбатда.

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги, хусусан, чорвачиликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида аҳолининг гўшт, сут ва сут маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи тўлиқ таъминланаётир. 2016 йилнинг тўққиз ойида вилоятда 48 минг 237 тонна гўшт ва 360 минг тонна сут истеъмолчиларга етказиб берилди.
 
Айни пайтда вилоятдаги фермер хўжаликларида 416 минг 828 бош қорамол, 298 минг 849 бош қўй ҳамда 14 минг бош от парваришланмоқда.
 

Теглар:Чорвачилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар