...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жанубий Кореялик ёзувчининг асари ўзбек тилига таржима қилинди


18:24, 20.12.2016 Жамият
 2 169

Китоб тадқимотида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов иштирок этган.

Жанубий Корея адабиётининг ёрқин намояндаси Ли Мун Ёлнинг “Олтин қанотли қуш” китоби щзбек тилига таржима қилинди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, “Davr-Press” нашриёт-матбаа уйи, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамкорлигида ўтказилган “Олтин қанотли қуш” китоби тақдимотида Ли Мун Ёл асарларида ўз даврининг ўткир сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий муаммолари, инсон руҳиятининг энг мураккаб қирралари юксак маҳорат билан тасвирлангани ҳақида сўз юритилди. 

Тадбирда ёзувчи ва шоирлар, таржимонлар, адабиётшунос олимлар, корейс тили ва адабиёти бўйича мутахассислар, Жанубий Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари, ўқитувчилар, талабалар ва журналистлар иштирок этган.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Бахтиёр Назаров, Жанубий Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси Бош консули Че Жонг Хо ва бошқалар Ўзбекистонда давлатлараро маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш жараёнида ёш авлодни жаҳон адабиёти асарлари билан таништириш, умумбашарий қадриятларни тарғиб этувчи ижод маҳсулларини халқимизга етказишга қаратилаётган эътибор юксак самаралар бераётганини таъкидлади, дейилади хабарда. 
 
 

Теглар:Ўзбекистон-Жанубий Корея Ли Мун Ёл 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар