...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мактаб ўқувчилари қачондан қишки таътилга чиқиши эълон қилинди


18:05, 20.12.2016 Жамият
 10 199

Кишки таътил давомида барча таълим муассасаларида ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган турли маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, интелектуал мусобақа ва кўргазмалар ташкил этилади.

Одатда Янги йил кириб келиши арафасида Ўзбекистондаги барча мактабларда ўқув йилининг иккинчи чораги ўз якунига етиб, ўқувчилар қишки таътилга йўл олади. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги жорий йилнинг 28 декабридан 2017 йилнинг 11 январига қадар мактаб ўқувчилари учун қишки таътил берилишини эълон қилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати  “Qalampir.uz”га хабар берди.
 
 
Маълумотларга қараганда, қишки таътил давомида барча таълим муассасаларида ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган турли маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, интелектуал мусобақа ва кўргазмалар ташкил этилади.
 
Шунингдек, 28 декабрдан 11 январга қадар умумий ўрта таълим мактаблари ва “Баркамол авлод” болалар марказларида спорт ва фан тўгараклари мунтазам равишда ўтказилади.
 
Мактаб ўкувчиларининг ҳаётидан муҳим ўрин олган билимлар беллашуви танловининг мактаб босқичи ҳамда 5-9-синф ўқувчилари ўртасида “Умид ниҳоллари” спорт мусобақасининг туман (шаҳар) босқичлари ҳам қишки таътил кунларида ўтказилиши режалаштирилган.
 
Маълумот ўрнида, айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфида 9692 та умумтаълим мактаби мавжуд бўлиб, уларда 4,6 млндан ортиқ ўқувчи таълим олади.
 
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги олий ўқув юртлари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари талаба-ўқувчиларини 2016 йилнинг 28 декабридан 2017 йилнинг 10 январига қадар қишки таътилга чиқариш белгилангани хақида хабар берган эдик.
 
Унда 1-5 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муносабати билан қўшимча таътил эълон қилингани сабабли талабалар орасида тарқалган қишки таътил қисқартирилиши ҳақида миш-мишларга ойдинлик киритилган.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Мактаб Қишки таътил 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар