165 ўринга мўлжалланган янги шифо масканида жарроҳлик блоки, нейрохирургия, жароҳат оқибатлари ва ортопедия, кўкрак қафаси ва қон томирлари жарроҳлиги, отоларингология ва юз-жағ жарроҳлиги бўлимлари жойлашган.
Тўрт қаватли ва 165 ўринга мўлжалланган янги шифо масканида жарроҳлик блоки, нейрохирургия, жароҳат оқибатлари ва ортопедия, кўкрак қафаси ва қон томирлари жарроҳлиги, отоларингология ва юз-жағ жарроҳлиги бўлимлари жойлашган.
Бинонинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси ўринбосари О.Ҳамроев, Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Д.Ҳожиев иштирок этган.
Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Саломатлик-3” лойиҳаси асосида келтирилган 6 дона “Nissan” тез ёрдам машинаси Амударё, Тўрткўл, Қанликўл, Чимбой ва Тахтакўпир туманлари тиббиёт бирлашмаларига топширилди.