...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Ангела Меркелга таъзия мактубини йўллади


17:31, 20.12.2016 Жамият
 3 274

Германиядаги Рождество ярмаркасига катта юк машинасининг келиб урилиши оқибатида 9 киши вафот этган эди.

Аввалроқ, 19 декабрь куни Германия пойтахти Берлиннинг Курфюрстендамм кўчаси ҳудудида ташкил қилинган Рождество ярмаркасига катта юк машинасининг келиб урилиши оқибатида 9 киши вафот этгани, 50 дан зиёд киши тан жароҳати олгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федератив Республикаси Федерал канцлери Ангела Меркелга Берлин шаҳрида юз берган террорчилик ҳаракати натижасида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлганлиги муносабати билан мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Давлат раҳбари самимий таъзия изҳор этди ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишини сўраган.
 
Шавкат Мирзиёев 19 декабрь куни Туркия пойтахти Анқарага Россия элчиси Андрей Карловнинг отиб ўлдирилиши муносабати билан ҳам Россия раҳбариятига ҳамдардлик мактубини йўллаган эди.
 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Таъзия Ўзбекистон-Германия Андрей Карлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар