Абдулазиз Камилов элчихонага ташрифи чоғида Ҳамдардлик китобига қайд киритди.
Бугун, 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия Федерациясининг Тошкент шаҳридаги элчихонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
ТИВ раҳбари суиқасд натижасида Россиянинг Туркиядаги Элчиси Андрей Карловнинг фожиавий ҳалок бўлганлиги муносабати билан элчи Владимир Тюрденевга таъзия изҳор этди ва марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради.
Абдулазиз Камилов элчихонага ташрифи чоғида Ҳамдардлик китобига қайд киритди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Карлов вафоти муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик мактубини йўллаган эди.