Учрашувда асосий эътибор Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловга уюштирилган қотиллик жиноятини очиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишга қаратилди.
“Биз бу жиноятни тагига етиш ва бунинг орқасида турган одамларнинг барчасини фош қилиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз. Бу жиноятни содир этганлар ўз жазосини олади”, дейди Мавлут Чавушўғлу.
Ушбу жиноят Турия-Россия муносабатларига зарар етказиш мақсадида амалга оширилганига Туркия Ташқи ишлар вазирининг ишончи комил.
“Россияда бўлгани каби Туркияда ҳам ушбу жиноят Россия ва Туркия муносабатларига ва сўнгги вақтларда Россия билан ўзаро келишувга эришишдаги муваффақиятларга путур етказиш мақсадида уюштирилгани маълум”, деб ишонч билдирди Чавушўғлу.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Ловров, ўз навбатида, элчи Андрей Карловнинг ўлимига тезкор равишда билдирган муносабати учун Туркия ҳукуматига миннатдорчилик билдирди.
“Албатта, содир этилган террорчилик ҳужуми ва барча сабабларини ўрганиб чиқиш лозим. Бу иш қанча тез амалга оширилса, шунча яхши”, дейди Сергей Ловров.