...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда ўлдирилган Россия элчисининг қотиллиги борасида янги маълумотлар


14:26, 13.06.2017 Олам
 5 557

Туркия прокуратураси бу жиноятнинг тергов ҳаракатларини шу вақтгача тўхтатмаган эди, аммо унинг тафсилотлари ОАВ вакилларидан сир сақланаётган эди.

2016 йил 19 декабрда Россия ва Туркия муносабатларига қайсидир маънода ўз таъсирини ўтказган воқеа содир бўлган эди. Ўшанда Россия элчиси Андрей Карлов Анқара шаҳрида ўтказилган кўргазманинг очилишида иштирок этиб, нутқ сўзлаган эди. Элчи ўз нутқини тугатиши билан унинг орқа тарафида турган шахс томонидан отиб ўлдирилган эди.
 
Кейинроқ, жиноятчи 22 ёшли Мавлут Олтинтош эканлиги аниқланди. У Туркия фуқароси бўлиб, полициячилар томонидан отиб ўлдирилган эди. Мавлут Олтинтош кўргазмага полиция офицерининг сохта гувоҳномаси орқали киргани маълум бўлган эди.
 
Туркия прокуратураси бу жиноятнинг тергов ҳаракатларини шу вақтгача тўхтатмаган эди, аммо унинг тафсилотлари ОАВ вакилларидан сир сақланаётган эди. 12 июнь куни “Hurriyet Daily News” газетаси воқеага алоқадор янги маълумотларни ошкор қилди.
 
Терговчилар Россия элчисининг ҳаётига қилинган суиқасдни уюштирган деб гумон қилган 5 нафар шахс ҳақида маълумот берди. Улар воқеа содир бўлган меҳмонхонада яшашган ва қотил Мавлут Олтинтош билан алоқада бўлгани эҳтимоли бор. Прокуратурада қайд этилишича, улардан бири қотиллик буюртмачиси бўлиши ҳам мумкин.
 
Шунингдек, суриштирув жараёнида Мавлут Олтинтош қотилликдан аввал, меҳмонхона яқинидаги савдо марказида бўлган ва у ерда FaceTime дастури орқали гумон остида бўлган шахслардан бири билан гаплашган, шундан сўнг, шу одам билан меҳмонхонада кўришган.
 
Айни вақтда қотиллик Туркия ва Россия мутахассислари ҳамкорлигида тергов қилинмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Туркия Россия Андрей Карлов Мавлут Олтинтош 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!