Бош прокурорининг жорий йил 12 июндаги буйруғига мувофиқ Тошкент шаҳрига янги прокурор тайинланди.
Қайд этилишича, адлия катта маслаҳатчиси Шерзод Соатқулович Облоқулов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунига асосан Тошкент шаҳар прокурори лавозимига 5 йил муддатга тайинланди ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланди.
Маълумот учун, Шерзод Облоқулов 2016 йил мартдан Сирдарё вилояти прокурори лавозимида ишлаган.