...
МЕНЮ
ONLINE TV

Порнографик материаллар тақиқланганидан “бехабар” қоидабузарлар


13:34, 13.06.2017 Жамият
 6 932

Ўзбекистонда порнографик материаллар тақиқлангани ҳақида биринчи марта эшитаётганини эътирозли оҳангларда таъкидлади.

Жамиятнинг порнографиядек жирканч иллатига қарши курашиш мақсадида мамлакатимиз ҳудудига ушбу тавсиф ва тасвирли ҳар қандай кўринишдаги материалларни олиб кириш, намойиш қилиш, кўпайтириш, тарқатиш тақиқланади.
 
Сурхондарё вилоятининг “Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости орқали ҳаракатланаётган хорижлик 20 ёшли Н.Кибриёнинг қўл юклари орасидаги телефони божхона кўригидан ўтказилганда, унинг хотирасида 26 дона беҳаё мазмундаги роликлар мавжудлиги аниқланди.
 
Кибриё бу телефон унинг шахсий мулки, унда сақланаётган маълумотлар тўғрисида ўзи жавобгар экани, бундан ташқари, Ўзбекистонда порнографик материаллар тақиқлангани ҳақида биринчи марта эшитаётганини эътирозли оҳангларда таъкидлади. Аммо қонунни билмаслик жавобгарликдан озод этмайди.
 
Суд қарорига кўра, Н.Кибриё Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 189-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унинг 1 миллион 200 минг сўмга баҳоланган “Samsung Galaxy J3 Duos” русумли телефон аппаратидаги беҳаё тасвирлар мутахассис томонидан тозалангач, давлат эгалигига ўтказилиши кўрсатилди.
 
Ушбу мазмундаги 98 дона видеороликларни ўз телефонида сақлаб келаётган ҳамюртимиз Б.Лочин “Москва-Термиз” рейси билан Сурхондарёга учиб келганида, божхоначилар томонидан тўхтатиб қолинди. Телефон аппаратидаги порнографик материаллар ҳақида сўралганда, Б.Лочин бир муддат илгари 2 минг Россия рублига телефон сотиб олганини ва ушбу телефон аппаратидан шу вақтга қадар ўзи билан бир қаторда бошқа танишлари ҳам фойдаланиб келганини таъкидлади.
 
Ушбу қоидабузар фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 130-моддаси 3-қисми аломатлари билан жиноий иш қўзғатилди.
 
Яна бир ҳолатда Сурхондарё божхона масканларидан транзит тарзида ўтаётган чет эл фуқароси Б.Темурнинг қўл юклари соҳа ходимлари томонидан текширилганда, ушбу йўловчининг телефон хотирасида 506 дона беҳаё видеолавҳалар борлиги аниқланди.

Теглар:Божхона порнография 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар