...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мюнхен метросида отишма бўлиб ўтди


13:31, 13.06.2017 Олам
 2 539

Полициячи аёл ҳужжатларни текшираётган вақтида йўловчилардан бири бўлган эркак унга қарата ўқ узган.

Бугун, 13 июнь куни Германиянинг Мюнхен шаҳридаги метро бекатида отишма содир бўлди. Бу ҳақда “N24” телеканали хабар тарқатди.
 
Отишма поезд ичида содир бўлган. Полициячи аёл ҳужжатларни текшираётган вақтида йўловчилардан бири бўлган эркак унга қарата ўқ узган. Оқибатда эса полициячи аёл оғир яраланган.
 
Германия ОАВларида келтирилишича, “Унтенфоринг” станциясида рўй берган воқеа сабаб яна бир неча киши, жумладан, полициячига ўқ узган эркакнинг ўзига ҳам тан жароҳати етган.
 
Мазкур воқеадан сўнг метро бекати атрофи қуршаб олинган.
 
Сўнгги тафсилотларга қараганда, ўқ узган эркак полициячининг милтиғини олиб, атрофга қарата ўт очган. Кейинроқ унинг ўзи ҳам қўлга олинган.
 
Айтиш керакки, Германия ва Россия ОАВларида жабрланувчи бўлган полициячи аёл оғир тан жароҳати олган, деб айтилмоқда. Буюк Британия ОАВида эса, полициячининг ҳалок бўлгани қайд этилган. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Германия Мюнхен Отишма Полициячи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!