Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик мактуби йўллади.
Ҳамдардлик мактубида “Байкалорти ўлкасида йўловчи автобуси иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдим”, дейилади.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий таъзия ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўраб, жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайиб кетишларини тилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 июнь куни Россиянинг Байкалорти ўлкасида автобус иштирокида мудҳиш ЙТҲ содир бўлганди.