...
МЕНЮ
ONLINE TV

Байкалорти ўлкасида мудҳиш ЙТҲ: умумий тафсилотлар


13:17, 13.06.2017 Олам
 5 151

Автобус ҳалокати муносабати билан бугун, 13 июнь Байкалорти ўлкасида мотам куни деб эълон қилинди.

Россиянинг Байкалорти ўлкасида 11 июнь куни кечки пайт автобус ҳалокати содир бўлди. Ҳодиса Петровск-Забайкалье туманидаги Хохотуй посёлкасида, “Байкал” трассасининг 702-километрида кузатилган.
 
51 кишини Чита шаҳрига олиб кетаётган автобус йўлдан чиқиб кетиб, 30 метр баландликдан пастга қулаган. Сўнгги маълумотларга кўра, фожиа оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 нафарга етди. Айни пайтда 30 нафардан ортиқ жабрланган йўловчилар Бурятия ва Байкалортидаги шифохоналарга жойлаштирилган. Улардан 19 киши реанимацияда қолмоқда.
 
Ҳозирча ҳалокат сабаби аниқ эмас. Дастлабки тахминларга кўра, ҳайдовчи ухлаб қолган бўлиши мумкин. Текширув ишлари давом этмоқда. Автобус ҳайдовчиси ҳам шифохонада жон берган.
 
Байкалорти ўлкаси губернатори Наталья Жданова қарорига мувофиқ, ЙТҲда ҳалок бўлганлар оилаларига 1 миллион рублдан тўланади, деб хабар бермоқда “РИА Новости”.
 
Шунингдек, жароҳатланганларга ҳам моддий ёрдам берилади. Ҳозирда керакли ҳисоб-китоблар олиб борилмоқда.
 
Автобус ҳалокати муносабати билан бугун, 13 июнь Байкалорти ўлкасида мотам куни деб эълон қилинди.
Сумбула

Теглар:Байкалорти ўлкаси автобус ҳалокати Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!