...
МЕНЮ
ONLINE TV

Соғлиқни сақлаш вазири БМТ Бош котибининг махсус элчиси билан учрашди


12:11, 13.06.2017 Жамият
 2 061

БМТ Бош котибининг махсус элчиси Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида алоҳида тўхталди.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги ОИВ/ОИТС масалалари бўйича махсус элчиси Мишель Казачкин билан учрашди.
 
Мулоқот чоғида Алишер Шодмонов Ўзбекистонда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишнинг миллий модели ва ушбу масалага давлат даражасида қаратилаётган эътибор хусусида маълумот бериб, репродуктив саломатлик, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, юқумли ва юқумли бўлмаган касалликлар, шунингдек, сифатли ва хавфсиз дори воситалари билан таъминлаш масалаларига самарали ва халқчил ечим топилаётганини айтиб ўтди.
 
БМТ Бош котибининг махсус элчиси Мишель Казачкин Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасида қисқа вақт ичида эришилган натижаларни юқори баҳолаб, бунда соҳада қабул қилинаётган ҳуқуқий ҳужжатлар ва албатта, давлат ҳам мазкур вазифаларга нисбатан кучли сиёсий мажбурият кўрсатаётганини эътироф этди. Шунингдек, у Ўзбекистон Президентининг соҳани ривожлантиришга қаратилган Фармон ва қарорларининг амалий аҳамиятини юқори баҳолаб, унда халқ манфаати, инсон саломатлигини сақлаш устувор мақсад сифатида қўйилганини алоҳида қайд этди.
 
Учрашув давомида икки томон ҳам ўзаро манфаатларни ҳимоя қилувчи кўп томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга ҳар доим тайёр эканини билдирди.
Бобур Жалолов

Теглар:Соғлиқни сақлаш вазири Мишель Казачкин Алишер Шодмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар