Хабар қилинишича, қўлга олинган шахс ByLock деб номланган, мобил қурилмаларда шифрланган хабарларни алмашишга мўлжалланган иловадан фойдаланган.
Гумонланувчи В.К.А. элчининг ўлдирилишини ташкиллаштиришда “муҳим ўрин”га эга бўлгани айтилмоқда.
Хабар қилинишича, қўлга олинган шахс ByLock деб номланган, мобил қурилмаларда шифрланган хабарларни алмашишга мўлжалланган иловадан фойдаланган. Терговнинг маълум қилишича, бу иловадан Туркияда 2016 йилнинг ёзида рўй берган давлат тўнтаришига уринишда айбланганлар фойдаланган.
Ўтган йилнинг 29 декабрь куни Туркияда Россия элчиси ўлдирилган кўргазма ташкилотчиси ҳибсга олингани маълум бўлганди.