...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Қамчиқ”дан ўтувчилар, эҳтиёт бўлинг! Довонда уч кун кучли ёғингарчилик ва музлама


17:12, 11.01.2018 Бу қизиқ
 5 856

Йўлларда қор уюмларининг юзага келиши ва музламалар ҳосил бўлиши кутилмоқда.

Гидрометеорология хизмати маркази “Қамчиқ” довонида об-ҳавонинг кескин ёмонлашишидан хабар бермоқда.
 
Маълумотларга қараганда, 11,12 ва 14 январь кунлари “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмида об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши, қор ёғиши, вақти-вақти билан кучайиши, туман тушиб кўринишнинг 50-100 метргача ёмонлашиши, шамолнинг тезлиги 22-25 м/сек.гача кучайиши, йўлларда қор уюмларининг юзага келиши ва музламалар ҳосил бўлиши кутилмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши ҳаракат қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликлар келтириб чиқариши, йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда, ҳайдовчилардан, зарурат бўлмаганида, довон йўлидан ҳаракатланмасликларини, ҳаракатланган тақдирда мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишларини сўрамоқда. 
 

Теглар:Об-ҳаво Қамчиқ довони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!