Россиянинг С-400 ЗРМ турклар орқали АҚШ қўлига тушгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Американинг “Bloomberg” нашри Туркия Россиядан сотиб олган С-400 “Триумф” зенит-ракета мажмуасини ўрганиш учун АҚШга бергани ҳақида хабар тарқатди.
Нашр Туркия орқали АҚШнинг F-35 қирувчи самолётлари руслар қўлига етиб бориши мумкинлигини қайд этган.
“Икки томонлама музокаралар давомида америка тарафга С-400 ЗРМ берилган. С-400 НАТО тизимларидан алоҳида фойдаланилади. Шу тариқа F-35 қирувчи самолётларига зарар етказмаслик ва у билан боғлиқ таъсирли ахборотни очиқлаб қўймаслик мақсад қилинган”, дейилади агентлик хабарида.
Бир йил аввал Москва ва Анқара “Триумф” етказиб бериш бўйича келишув имзолаганди. Шартномага кўра, Туркия тўловнинг бир қисмини ўзи, қолганини Россия ажратган мудофаа кредити ҳисобига тўлаши керак эди.
Россия ва Туркия тўрт дивизион С-400 етказиб бериш бўйича 2,5 млрд долларлик шартнома имзолаган. ЗРМнинг етказиб берилиши 2019 йил октябрь ойига режалаштирилган.