...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Чилонзор туманида 9 қаватли уйлар қурилиши билан танишди


15:28, 21.12.2018 Жамият
 3 667

Давлат раҳбари қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан кўрсатмалар берган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Чилонзор тумани Боғистон кўчасида бунёд этиладиган кўп қаватли уйларнинг қурилиш майдонида бўлди.
 
Бу ерда 23 та 9 қаватли уй қурилиши режалаштирилган. 900 хонадондан иборат бўладиган бу уйлар Туркия технологияси асосида қурилади ва келгуси йили фойдаланишга топширилади.
 
Ҳозирда уйларнинг пойдевори қуйилган. Улар зилзилага бардошли қилиб қурилади. Ногиронлар учун ҳам қулайликларга эга бўлади. Иситиш ва совитиш тизими ҳар бир хонадонда мустақил бошқарилади.
 
Давлат раҳбари бу уйлар мустаҳкам ва сифатли бўлиши, пойтахтдаги энг намунали жойлардан бирига айланиши кераклигини таъкидлади.
 
Шу ерда Тошкент шаҳрида коммунал тармоқларни ривожлантириш, каналларни мукаммал таъмирлаш ва туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича лойиҳалар намойиш этилди.


 

Президент пойтахтдаги каналлар атрофини обод сақлаш, одамлар дам оладиган, болалар чўмиладиган сўлим ва хавфсиз ҳудудлар ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Чилонзор тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар