АҚШ давлат котибининг ўринбосари ўз баёнотида Туркияга огоҳлантириш берган.
“Биз Туркия С-400 ЗРКни сотиб олса оқибати ёмон бўлиши ҳақида очиқ огоҳлантириш бердик. Унга “Америка душманларига санкция орқали қаршилик кўрсатиш тўғрисида”ги қонун доирасида санкциялар жорий қиламиз”, дейди Митчелл.
Шунингдек, Митчелл “Lockheed-Martin” компанияси Туркияга F-35 қирувчи самолётларини берганига қарамай, расмий Вашингтон бешинчи авлод самолётларини Туркия ҳудудига олиб бориш жараёнини тўхтатиб қўйиши мумкинлигини таъкидлаган.
Маълумот ўрнида, 2017 йил декабрда Туркия ва Россия 2,5 миллиард долларга тенг шартнома имзолаган. Шартномага кўра, Россия Туркияга С-400 ЗРКларини етказиб бериши керак.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ аввал ҳам Туркия С-400 ЗРКини сотиб олса, санкция жорий қилиши мумкинлигини таъкидлаган.