...
МЕНЮ
ONLINE TV

Божхонадан юк ўтказиш осонлашди


20:43, 26.06.2018 Жамият
 3 755

Йўриқномага декларацияни тўлдириш тартибини соддалаштириш мақсадида бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
 
Эндиликда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ўз хоҳишларига кўра божхона юк декларациясини божхона органларига ўзлари тақдим этишлари ёхуд божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисга мурожаат қилишлари мумкин.
 
Шу билан бирга, божхона юк декларациялари (БЮД) божхона органларининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими томонидан автоматик тарзда рўйхатга олиниши белгилаб қўйилди.
 
Бундан ташқари, Йўриқномага БЮДни тўлдириш тартибини соддалаштириш мақсадида бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
 
Жумладан, экспорт божхона режимига мувофиқ тақдим этилаётган божхона юк декларацияларида қўшимча равишда кўрсатиладиган экспорт қилувчининг КТУТ (корхона ва ташкилотларнинг умумдавлат таснифлагичи) ва СТИР (Солиқ тўловчилар идентификация рақамларини) рақамларини кўрсатиш талаблари бекор қилинди.
 
Шу ўринда, импорт божхона режимига мувофиқ тақдим этилаётган божхона юк декларацияларида қўшимча равишда кўрсатиладиган импорт қилувчининг КТУТ ва СТИР рақамларини кўрсатиш талаблари ҳам бекор қилинди.
 
Бундан ташқари, амалиётда юзага келган муаммолардан келиб чиқиб, Йўриқномадаги нормаларни бир хилда талқин қилиш мақсадида, айрим графаларни тўлдириш тартиби аниқлаштирилди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Божхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар