...
МЕНЮ
ONLINE TV

НАТО ва АҚШ Туркияни ниятидан қайтармоқчи


19:44, 26.04.2018 Олам
 4 917

Йенс Столтенберг альянсга аъзо мамлакатларининг қандай ҳарбий қурол сотиб олиши уларнинг миллий масаласи эканини таъкидлади.

Аввалроқ, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған русларнинг С-400 зенит-ракета комплексларини сотиб олганини расман тасдиқлагани ҳақида хабар қилган эдик.
 
НАТО ва АҚШ Туркия билан русларнинг С-400 зенит-ракета тизимини сотиб олишини муҳокама қилмоқда ва альянсга аъзо давлатларда мавжуд муқобил таклифларни ўрганиб чиқмода. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
 
НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг альянсга аъзо мамлакатларининг қандай ҳарбий қурол сотиб олиши уларнинг миллий масаласи эканини таъкидлади. Шу билан бирга, қатор аъзо давлатлар бу фактга ўз хавотирини билдирганини маълум қилди.
 
“Мен Туркия Patriot зенит-ракета комплексини сотиб олиш бўйича АҚШ билан музокара ўтказаётганини маъқуллайман. Шунингдек, у Италия ва Франция билан уларнинг SAMP/T ҳаво мудофааси тизмини сотиб олиш бўйича ҳамкорлик қилишга рози бўлди”, дейди Столтенберг.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:НАТО АҚШ Туркия С-400 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!